Тадбирда барча туман-шаҳарлардан “Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизларнинг ўз меҳнатлари маҳсули бўлган ҳунармандчилик намуналари, ишлаб чиқариш ва деҳқончилик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда вилоятдаги ёшлар ташкилотларининг кўплаб вакиллари ва фаоллари, Ёшлар иттифоқининг таълим муассасалари, корхона-ташкилотларидаги етакчилари, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 18-30 ёшдаги сайловчилар қарийб 33 фоизни ташкил этмоқда. Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 880 минг 155 нафар ёшлар биринчи маротаба иштирок этади.

Акция доирасида ёш сайловчилар ўртасида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Мазкур тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этиб, ёшлар билан фикр алмашди, уларнинг режалари, ташаббус ва таклифларини тинглади.

Учрашувда вилоят ҳокими ёшларни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.