Қайд этилишича, Ҳукуматнинг шу йил 9 сентябрдаги тегишли қарори билан ободонлаштириш соҳасида бошқарув фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва мақбуллаштириш, ортиқча ва бир-бирини такрорловчи функцияларни тугатиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси фаолияти тугатилди.

Шу муносабат билан мақбуллаштирилаётган штат бирликлари ҳисобидан 20 та штат бирликлари ва иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни Чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ўтказилди.