Мақсад ёшлар ўртасида жадидчилик ҳаракати намояндаларининг миллий истиқлол, миллат ва давлат ҳуқуқи, адолатли жамият қуриш, инсон ҳуқуқлари, миллий давлатчиликка оид ғояларини чуқур ўрганишга рағбат уйғотиш, бўлажак ҳуқуқшуносларда новаторлик, ижодкорлик, янгича дунёқарашни шакллантиришдан иборат.
Танловнинг саралаш ва финал босқичларида республика бўйича 800 дан ортиқ ўқувчи-талабалар иштирок этди. Тошкент вилоят юридик техникуми ўқувчиси Гўзал Қодирова юридик техникум ва академик лицей ўқувчилари орасида фахрли 1-ўринни эгаллади.
Маълумот учун: танловда юқори ўринни олган 6 нафар талаба-ўқувчи ғолиб, деб топилади ва уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварида стипендия ўқув йили давомида ҳар ой бериб борилади, деб хабар беради Тошкент вилояти адлия бошқармаси матбуот хизмати.