Бугун барча жойда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам овоз бериш жараёнлари қизғин ўтмоқда.
Жараёнларда ҳудудлардаги ёшлар фаол иштирок этмоқда, ташкил этилган сайлов участкаларида ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, овоз беришмоқда.
Вилоятимиз ёшларининг бундай фаоллиги мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясини замон талаблари даражасида йўлга қўйиш, уларнинг ўз билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилаётганлиги туфайлидир.
Жумладан, 603 минг 495 нафар 18-30гача ёшларнинг 71 фоизи соат 12:00 ҳолатига кўра, овоз бериб бўлишди.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири