Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” мунтазам йўл патрул хизмати масканида хизмат ўтаётган вилоят ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант А.Камилов 23 август куни тунги соат тахминан 03:50 ларда Наманган-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Р.Ж бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли транспорт воситасини тўхтатади.
ЙПХ инспектори автоуловни кўздан кечириш жараёнида автомобиль юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 50 хилдаги катта миқдорда чет давлатда ишлаб чиқарилган тиббиёт дори воситалари олиб кетилаётганини аниқлаган.
Ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, автоулов ва дори воситалари ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида Оҳангарон тумани ички ишлар бўлимига топширилган.