Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига мувофиқ, М.Ж. вояга етмаган З.Д.га (2010 йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Бундан ташқари, суд томонидан ЖПКнинг 417-моддаси тартибида М.Ж.га ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган Ш.А., М.З. ва Ф.М.га нисбатан ЖКнинг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилди», - дейилади хабарда.