Ўтган йили вилоятда 68 минг 269 нафар, шундан, 35 минг 304 нафар ўғил бола, 32 минг 965 нафар қиз бола дунёга келган.

Никоҳлар сони бўйича Қибрай (1 минг 791), Зангиота (1 минг 708) ва Янгийўл (1 минг 690) туманлари етакчилик қилган. Энг кўп ажрим Қибрай тумани (286), Чирчиқ шаҳри (240) ва Янгийўл тумани(202) да қайд этилди.

Туғилганлик ҳолатлари туман ва шаҳарлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилиш Зангиота туманида (4 минг 774 нафар), энг ками эса Оҳангарон шаҳрида (1 минг 21 нафар) кузатилди.

Турли оилавий келишмовчиликлар сабабли ажримлар сони 2020 йилда 2 минг 959 тани ташкил этди.

2019 йилнинг шу даврига нисбатан тузилган никоҳлар сони 2020 йилда 605 тага, ажримлар сони эса 634 тага камайган.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими