Шунингдек, Давлат дастурлари орқали, бошқа вазирликлар томонидан ҳам боғчалар қурилади. 46 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниши режалаштирилган. Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида, оилавий ва хусусий боғчалар ҳам бунёд этиш кўзда тутилган.

Пискент туманида иккита боғча қурилади. «Чалақўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш учун 3 миллиард 600 миллион сўм, «Зоминовул» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шунча маблағ ҳисобига 90 ўринли боғча қурилиши кўзда тутилган.

Янги боғчалар қурилиши давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.