«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун 2024 йил 8 ноябрда кучга кирган.
Адлия вазирлиги мазкур қонун нормаларини мутасаддиларга, аҳолига етказиш бўйича изчил ишларни амалга оширди. Қонун ижроси билан боғлиқ масалаларда ҳам адлия органлари ходимлари кўмакчи бўлмоқда.
Бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори билан 69 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойларига ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан эгалик ҳуқуқлари эътироф этилди.
Эндиликда мазкур ҳужжат эгалик ҳуқуқи учун асос бўлиб, келгусида яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш, мерос ва бошқа нотариал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини яратади.