Лойиҳа 28 сентябрь куни соат 17:00да Тошкент вилоятидаги Билим, инновация ва хизматлар маркази (АКИС)да бошланади ва бутун республикамиз бўйлаб давом этади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ҳамда Европа халқаро ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.
Иштирокчилар тажрибали мутахассислар ва амалиётчи экспертларнинг маҳорат дарсларида иштирок этиб, аграр соҳада юқори даромад олиш имкониятлари ҳақида билиб олиши мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги рақам орқали мурожаат қилинг: +998 94 442 07 07