Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Шу йилнинг 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Қиргузар" МФЙ Назарбек темир йўли кўприги остида "Туркистон-Тошкент"йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган У. М. бошқарувидаги "Damas" русумли транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. (Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган)

Ёнғин оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.