«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан вилоят бўйича хонадонлар кесимида хатлов ишлари олиб борилганда, истеъмолчилар томонидан қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
Хонадонларга ўрнатилган газ ҳисоблагичлар қарздорлик учун автоматик тарзда ўчирилгандан сўнг, 1484 та хонадон эгалари томонидан ўзбошимчалик билан ҳисобдон ечилиб, ўрнига резина қувур улаб олиб газдан фойдаланиш ҳолатлари кузатилган.
Газ ҳисоблагичлар уй эгалари томонидан ўзбошимчалик билан ечиб қўйилса, газ сарфини ҳисоблаш учун газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади.
Газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганларга жиноий жавобгарлик белгиланган.