Суриширув давомида ушбу шахслар "жиҳод" мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирганликлари аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тадбир доирасида жиноятчиликни жиловлаш ва тергов органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган, дея хабар беради ИИББ Ахборот хизмати.