Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар бир ҳудуддан секторлар кесимида ҳар чоракда 1 тадан маҳалла “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари жорий этилиши белгиланди.
Шу мақсадда, Тошкент вилоятида Оҳангарон туманининг “Шодмалик”, Янгийўл туманининг “Ниёзбош”, Қуйи Чирчиқ туманининг “Мингчинор”, Оққўрғон туманининг “Навбаҳор” ва Ўрта Чирчиқ туманининг “Уйғур” МФЙ танлаб олиниб, ҳозирда махсус штаблар тузилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш-кўкламзорлаштириш ишларини олиб бориш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида келгусида қилинадиган вазифалар режа қилинган.
Маълумот учун, ўтган 2023 йилда Пискент туманидаги “Сувти”, Бекободдаги “Хонобод”, Оққўрғондаги “Бойғули” ва Қуйи Чирчиқдаги “Кўксарой” маҳаллаларида таъмирталаб, 1 578 та хонадон ва 41 та ички кўчалар қиёфаси яхшиланди. 457 та хонадонга тоза ичимлик сув, 315 та хонадонга электр, 306 тасига табиий газ тармоқлари янгитдан тортилди.
Энг асосийси, 692 нафар ишсизнинг барчасининг бандлиги таъминланди. 28 нафар фуқарога 1 миллиард сўмга яқин кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорликка жалб этилди.