Унда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Корея Республикаси Hwashin Cyber университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim, Sunggi билан мулоқот олиб борди.

Учрашувда «Hwashin Cyber Univercity» таълим муассасасининг 10 миллион долларга тенг бўлган инвестиция маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятида Корея Республикаси университетининг филиалини йўлга қўйиш таклифи муҳокама этилди.

Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим кластерини ташкил этиш, бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш, таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб этиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама этилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.