ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 9 нафар фуқаронинг уй-жойлари кўздан кечирилди.
Натижада жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 грамм олтин, 25 грамм марихуана, 1 дона ов қуроли ҳамда 42 дона ўқ-дори ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мусодара қилинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.