Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 22 сентябрь соат 18:00 дан 19:00 гача велосайр акцияси бўлиб ўтади. 

 "Нурафшон шаҳрининг Бобур ва Тошкент йўли кўчалари туташган қисмидан Тошкент-Бекобод автомагистрал йўлининг кесишган ҳудудигача бўлган 4 км масофада қатнашишлари учун барчани  бугунги тадбирга таклиф этамиз.

Шунингдек, ушбу акция Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида ҳам ўтказилишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.