Тантанали тадбирда қисқа вақт ичида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур замонавий ва шинам ўқув даргоҳининг бугунги кундаги аҳамияти, имкониятлари хусусида сўз борди.
Маросимда иштирок этганлар компьютер технологиялари билан жиҳозланган замонавий ва шинам хоналарни кўздан кечириб, ўқув маркази тингловчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
IT академияси тингловчилари 10 ой мобайнида компьютер дастурлаш тиллари бўйича мукаммал ўқитилади. Машғулотлар видеодарс шаклида олиб борилиб, ҳафтанинг ҳар жума куни япон мутахассислари ва талабалар ўртасида савол-жавоблар ўтказилади.