Унда айтилишича, 15 март куни ЙПХ инспектори, сафдор А.Рўзметов ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини текшириш учун тўхтатганида ҳайдовчи спиртли ичимликдан маст ҳолда экани аниқланган ва маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига қўйилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи Б.Ш. Д.Ибодуллаевнинг ёнига келиб, содир этган қоидабузарлигини енгилроқ қоидабузарлик турига алмаштириб, автомашинасини жарима майдончасидан чиқазиб беришини, бунинг эвазига 5 миллион сўм пул беришини айтиб, ходимга пора таклиф қилган.

Бу фуқарога пора бериш жиноят эканини тушунтиришига қарамай, унга тўхтовсиз пора таклиф қилаётганини билдириб, ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўришни сўрайди.

ЙПХ ходими билдиргиси асосида ЎХБ Тошкент вилояти бўйича бўлими ва Чирчиқ шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, жарима майдонининг қоровулхонасида гумон қилинган шахс ЙПХ ходимига 5 миллион сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ