Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳкум М.Турсинбаев зудлик билан шифохонага жойлаштирилган.

Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум М.Турсинбаев 16 февраль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.