Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомидинов иштирок этмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаётган Рустам Холматов истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, сессияда айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2018 йилнинг апрелидан то шу кунгача Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар эса Жиззах вилояти ҳокими ҳам бўлган.