Хусусан, 5-4-тоифадаги туманларда 50 фоиз, 3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) – 30 фоиз камайтирувчи коеффициентлар қўлланилади.
Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Пискент туманлари 4-тоифага киритилган. Шунингдек, Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари 3-тоифага мансуб деб топилган. Демак, бу туманларда боғча тўлови тегишлича 50-30 фоизгача пасаяди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2023 йил 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча – 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди.
Шундан, Тошкент вилоятининг 2 та ҳудуди (Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари) биринчи, 12 та ҳудуди (Бекобод, Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ ҳамда Янгийўл шаҳарлари, Зангиота, Бўстонлиқ, Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент ва Чиноз туманлари) иккинчи, 5 та ҳудуди (Оққўрғон, Оҳангарон, Янгийўл, Паркент ва Ўрта Чирчиқ туманлари) учинчи, 3 та ҳудуди (Бекобод, Бўка ва Пискент туманлари) эса тўртинчи тоифага киритилган.
Тоифасига қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.