Унда юртимиз ва хориждан бир қанча киномутахассислар иштирок этишди. «Тошкент халқаро кинофестивали»ни тиклаш жараёни, кутилаётган мақсадли режалар, янги лойиҳалар бўйича муҳокамалар ўртага ташланди.
Анжуманда хорижлик мутахассислар Жоэль Шапрон, Бенои Гинисти, Биргит Боймерс, Светлана Слапке, Низам Шахин, Суда Апуши, Махбуба Саидахмедова, Роман Красницкий ва бошқалар онлайн равишда видеомурожаат йўлладилар.
Унда фестивалнинг дастурини тузиш, ўтказиш саналари, ижодий кунларини белгилаш, шунингдек, бадиий жиҳатдан пухта ва қизиқарли фильмларни тақдирлаш, фестиваль доирасида анжуманлар ўтказиш каби масалалар кўриб чиқилди. Халқаро экспертлар томонидан мазкур фестивални ўтказиш бўйича тажриба алмашиш, амалий жараёнларни юқори савияда ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Энг асосийси, мазкур фестивални Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида ўтказиш таклифи берилди, деб хабар беради «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати.