Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент–Бухоро йўналиши бўйича авиачипта нархи 158 183 сўмдан (багажсиз) ва 182 518 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича эса 304 197 сўмдан (багажсиз) ва 352 869 сўмдан (багаж билан) бошланади.  

Нархлар 25.04.2022 ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан www.uzairways.com, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.