2023 йил 27 апрел куни соат 13:40 ларда “КамАЗ”, Isuzi, Hоwо, “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt, 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ сабаби - “КамАЗ” русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда тормоз тизимида носозлик юзага келган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Cobalt русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.