Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Ҳолат соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида юз берган. Унда Камаз русумли тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина (3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker 2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia 2, 1 та Nexia 3, 1та Cherry, 3 та Lacetti) ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.