Шу муносабати билан қуйидаги участкаларда ҳаракатга чеклов киритилади:

  • Сўғдиёна кўчаси — Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
  • Жалойир кўчаси — Сўғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.

Шунингдек, Бектемир туманида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб Чирчиқбўйи кўчасининг маълум қисмида, “Coca-Cola Гарден” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Мазкур йўналишдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш, ҳаракатни олдиндан режалаштириш тавсия этилди.

Чеклов муддати: 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача.