Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 18 сентябрь куни тунги соат 00:30 ларда Чилонзор тумани КХАЙ-Қатортол кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган К.Д. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли автомашинаси, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Й.А. бошқарувидаги "Malibu-1" русумли автомашинаси, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ оқибатида "Cobalt" русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.