Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 6-октябр куни соат 11:10 ларда дарс жадвали асосида 6-“Д” синфида 4-соат жисмоний тарбия дарси бўлиб ўтган.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси М.К. йиллик иш режасига асосан “Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш” мавзусида дарс ўтаётган вақтида шу синф ўқувчиси 12 ёшли М.С. кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.
У зудлик билан тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, ўқувчи М.С. вафот этган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С.га “Юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши. Юрак гипертрофияси. Юрак туғма нуқсони” ташхиси қўйилган.