Жорий йил декабрь ойининг ўтган даврида истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотлари ва сиқилган газга бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича жойларда «Ўзнефтгазинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аҳзолари томонидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида айрим тадбиркор ва фуқаролар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланмоқда. Жумладан,
Навоий шаҳридаги «Навоий Боғи Эрам» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасидаги электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлик ҳолати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан жиноий иш очилди. Ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 1,548 минг куб метрни (1,548 млрд сўм) ташкил этган.
Мирзо Улуғбек тумани, Ойдин кўчаси, 34-уйда яшовчи фуқаро А.С. томонидан 300 дона 10 литр ҳажмдаги пластик идишларда 2 995 литр дизель ёнилғиси ҳамда шу кўчанинг 26-уйида яшовчи фуқаро У.Р. томонидан 101 дона 10 литр ҳажмдаги пластик идишларда (80 донаси солярка, 21 донаси автобензин) 800 литр дизель ёнилғиси ва 200 литр автобензин сақлаган ва уларни ноқонуний равишда сотиб келаётганликлари аниқланган.
Миробод тумани, Амир Темур кўчаси «Универсал Банк» биноси олдида фуқаролар Ш.И ва М.Р.лар давлат рақами 10 С 415 Я бўлган кичик юк автомашинасида 1 000 литр дизель ёқилғисини қонунга ҳилоф равишда сотаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.
Ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда!