Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи И.А. автобусни бошқариб келиб темирйўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб, темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” ҳолат юзасидан билдирган муносабатида тепловоз тартибга солинмаган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтишидан аввал йўналиш бўйлаб транспорт воситаларини тўхтатиб турувчи темир йўл назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабабли транспорт воситаларини тўхтатиш чоралари кўрилмаган.
“Ўзбекистон темир йўллари” ҳолатга изоҳ беришича, “Ўзбекистон” локомотив депосига қарашли бўлган TEM2-1959 русумли тепловози автомобиль йўли билан кесишган темир йўл изидан меъёрий тезликни сақлаб, ҳушёрликни йўқотмасдан, огоҳлантирувчи сигнал ишлатиб келаётган вақтда Қумариқ—Аэропорт йўналишдаги йўловчи автобуси автомобиль йўлига ўрнатилган йўл белгиларига (Стоп) риоя қилмаган ҳолда ҳаракатни давом эттирган.
Оқибатда локомотив ва автобус ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.