Қорасув-1 — Юнусобод йўналишида ҳаракатланувчи автобус Янги Ўзбекистон боғи яқинидаги автобус паркидан чиқишда, қарама-қарши йўналишда келаётган Tracker билан тўқнашиб кетди.

Мазкур ҳодиса юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” тезкор маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, бу ҳолат бугун, 29 февраль куни соат 06:45 ларда содир бўлган. 

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Tracker" русумли енгил автомобиль юқори (197 км/соат) тезликда келиб, автобус билан урилган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. "Tracker" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.