Шу сабабли қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилади:
15, 22 ва 72-сонли автобуслар — Авиасозлар → Қорасув → Қорасув-2 → Элбек кўчалари орқали ҳаракатланади.
54-сонли автобус — Авиасозлар → Қорасув → Олимкент кўчалари орқали қатнайди.
Қурилиш ишлари давомида айрим кўчаларда тирбандликлар кузатилиши ҳамда автобуслар ҳаракат оралиғи узайиши мумкин. Заруратга қараб йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши эҳтимолдан холи эмас.
Йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади.