Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича шу йилнинг 15 июль куни тунги соат 00:00 дан бошлаб пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қуйида келтирилган кўчаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.

Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурҳонов кўчалари чорраҳасигача.

Юртдошларимиздан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.