Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Япония элчихонаси, Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон-Япония маркази ва Тошкентдаги Япон чойи маросимини ўрганиш жамияти томонидан ташкил этилди.
Бон-одори — Обон байрамида ижро этиладиган анъанавий япон рақси бўлиб, аждодларга миннатдорчилик билдириш рамзидир. Ушбу рақс бу байрам учун махсус қурилган ягура (“минора”) деб номланган баланд ёғоч қурулма атрофида айланиб рақсга тушишдир.
Ягура, шунингдек, мусиқачилар ва қўшиқчилар учун саҳна сифатида хизмат қилади. Раққослар ягура атрофида соат йўналиши бўйича ёки соат йўналишига тескари ҳаракат қилишлари мумкин. Баъзи рақсларда йўналиш ўзгариши мумкин, гарчи у одатда доимий бўлади.
“Фурошики” анъанавий япон рўмоллари кўргазмаси ва Бон-одори рақсини намойишидан ташқари, иштирокчилар учун япон музқаймоғи (Какигоори) ва япон чойи, Оригами, Кендама (анъанавий япон ўйини), хаттотлик ва Юката (ёзги энгил кимоно) кийиниш бўйича маҳорат дарслари ташкил қилинди.