Мазкур ҳолат жамоатчилик ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолатни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўрганди ва текширувлар натижаларини эълон қилинди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғида, 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой таклиф қилган ҳамда уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан М.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — «Майда безорилик» билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди, дейилади хабарда.