Мазкур манзилда тадбиркор ҳудудни ўраб олиш ишларини бошлаган вақтида “Кўтарма” маҳалласида фаолият олиб борувчи Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сон бўлими профилактика катта инспектори капитан Қудабаев Азимжон Якубжанович вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда жараённи ўз вақтида тўхтатиб қолди.
Маҳалла нозирининг бу ҳаракатлари туман ҳокимлиги, аҳоли ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирофига сазовор бўлди.
Шу сабабли бугун Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев ва сектор раҳбарлари томонидан ушбу ходимнинг ўз касбига садоқатли меҳнати учун миннатдорчилик билдирилди ва муносиб тақдирланди.
