Айтилишича, бугун соат 09:23 да Миробод тумани Сайҳун кўчасида светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган автобус олдидан Nexia машинаси чиқиб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган, электробус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

“Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.