ФВВ ахборот хизматининг маълумот беришича, бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:56 да хабар келиб тушган.

Хабарга асосан 4 та Ёнғин қутқарув экипажлари ёнғинга соат 15:01 да етиб бориб, соат 15:05 да ёнғин тўлиқ ўраб олиниб, соат 15:12 да  батамом ўчирилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда. 

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўраб қолади.