Юртимизда илк бор 5-7 апрель кунлари ўтказилаётган саноат кўргазмаси “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар маркази майдонида ўз намойишларини бошлади.

Унда Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия, Япония сингари 10 га яқин давлатдан 300 дан ортиқ саноат компаниялари ва ишбилармонлар делегациялари иштирок этмоқда.

Кўргазмада транспорт ва энергетика, машинасозлик, саноат, шаҳарлар учун технологиялар, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика маҳсулотлари, металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар намойиш этилмоқда.

Ҳафталик доирасида ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.