Ушбу Баённома Туркия Республикаси Президенти администрациясининг Инсон ресурсларини бошқариш офиси билан имзоланиб, Тошкент шаҳрида «Истанбул» технопаркининг «TALENT HUB» инкубация марказини ташкил этишни, янги технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, илмий технопарклар ва инкубаторлар ташкил этиш, уларни ривожлантириш ва бошқаришни назарда тутади.
Баённоманинг имзолаш маросимида Тошкент шаҳрида «Истанбул» технопаркининг «TALENT HUB» инкубация марказини ва кейинги босқичда «Истанбул» технопаркининг филиалини очиш масалалари муҳокама қилиниб, амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.
Ушбу Лойиҳа соғлиқни сақлаш, вакцинация, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, алоқа ва коммуникация соҳаларида, мудофаа соҳасида самолётларни яратиш, янги технологиялар, турли соҳалардаги тадқиқотлар ва бошқаларда кенг технологик йўналишларни бирлаштириши таъкидланди.
Ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш қўшма дастурларини ташкил этиш, тажриба алмашиш ва малака ошириш учун мустаҳкам платформа яратишга имкон беради, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.