Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи протокол билан танишгач,  унинг машинаси жарима майдонига юборилгандан сўнг, ҳужжат ўрнатилган тизимга киритилади.

"Ҳайдовчи ўзининг барча маълумотлари жойлаштирилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати  веб-сайтида рўйхатдан ўтиши керак.

Шундан сўнг ҳайдовчига жарима миқдори ва ҳуқуқбузарнинг автомашинаси жойлашган жарима майдони ҳақида СМС-хабар келади.

Шунингдек, автомобил эгаси инспекторга барча зарур ҳужжатларни масофадан туриб тақдим қилиши ва Интернет орқали жаримани тўлаши мумкин.

Агар синов режими муваффақиятли якунланса, ушбу тизим республика бўйлаб амалга оширилади.