1 – тариф зонаси — 12 минг сўм;

2 – тариф зонаси — 10 минг сўм;

3 – тариф зонаси — 8 минг сўм;

4 – тариф зонаси — 6 минг сўм;

5 – тариф зонаси — 5 минг сўм;

Қуйидаги тоифадаги транспорт воситаларидан тўхташ жойидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди:

  • Фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар ходимлари томонидан фойдаланиладиган жигарранг, қизил ёки кўк-қизил милтилловчи чироқ ва махсус овозли сигналлар билан жиҳозланган транспорт воситалари;
  • олд ва орқа ойналарида “7.17” йўл белгиси тасвири тушьирилган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари (жумладан, ногиронлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари);
  • II Жаҳон уруши қатнашчисининг транспорт воситаси;
  • давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари.

Бундан ташқари, паркингда, шу жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт, маданий-кўнгилочар муассасалар ёнидан беш фоиз жой (лекин 1 донадан кам бўлмаган) имтиёзли рухсатномага эга шахслар учун ажратилади.