1 – тариф зонаси — 12 минг сўм;
2 – тариф зонаси — 10 минг сўм;
3 – тариф зонаси — 8 минг сўм;
4 – тариф зонаси — 6 минг сўм;
5 – тариф зонаси — 5 минг сўм;
Қуйидаги тоифадаги транспорт воситаларидан тўхташ жойидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди:
- Фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар ходимлари томонидан фойдаланиладиган жигарранг, қизил ёки кўк-қизил милтилловчи чироқ ва махсус овозли сигналлар билан жиҳозланган транспорт воситалари;
- олд ва орқа ойналарида “7.17” йўл белгиси тасвири тушьирилган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари (жумладан, ногиронлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари);
- II Жаҳон уруши қатнашчисининг транспорт воситаси;
- давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари.
Бундан ташқари, паркингда, шу жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт, маданий-кўнгилочар муассасалар ёнидан беш фоиз жой (лекин 1 донадан кам бўлмаган) имтиёзли рухсатномага эга шахслар учун ажратилади.