Шу йилнинг 11 январь куни соат 09:00 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ахмад Югнакий кўчасида «Lacetti» русумли автомашинаси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta русумли автомашинасиоа йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлди.
Бунинг оқибатида Lada Vesta транспорт воситаси ағдарилиб кетди.
Йўл транспорт ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда холат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.