Тошкент шаҳар ФВБнинг хабар беришича, бугун соат 08:41 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:46 да батамом ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.