2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий-Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган В.П. бошқарувидаги “Lexus” русумли ҳамда ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган С.И. бошқарувидаги "Captiva" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Тўқнашув натижасида "Captiva" автомобилида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса натижасида иккала ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.