Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тизим орқали чиқинди тўплаш техникаси маҳаллалар кесимида ва белгиланган график асосида жалб этилади.

Шу йилнинг 1 сентябрига қадар лойиҳа барча туманларга босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилган. 

Янги тизим техника ҳаракатини кузатиш, чиқинди ҳажмини ҳисоблаш, хизмат сифатини баҳолаш ҳамда бажарилмаган ишлар ва чиқинди олиб чиқилмаган манзилларни автоматик қайд этиш имконини беради.