2024 йилнинг 13 март куни Миробод тумани Амир Темур кўчаси 33-уй қаршисида соат 08:00 ларда, ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Н.А.га тегишли «Матиз» русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.