Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хайрия ярмаркаси “Мўъжизалар вақти” ташаббускор гуруҳи томонидан шу ном остида ўтказилмоқда. Тадбир Ўзбекистон Кўнгиллилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда тадбирни қўллаб-қувватлаган ҳомийлар кўмагида ташкил этиляпти.

Ярмаркада тўпланган барча маблағлар иштирокчи ташкилотларга топширилиб, келгусида болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ишларига сарфланади.

Ташкилотчилар билан боғланиш: +998 90 9778988